Асли ўзбекистонлик Жамшид Бегматов Голливудда Тошкент денгизи («Ташморе»)ни аниқлади, дея хабар бермоқда «12news.uz».
У Facebook’даги саҳифасида Жонни Депп иштирокидаги «Сирли дарча» фильмини кўраётиб, «Ташморе» (Тошкент денгизи) номига кўзи тушгани ҳақида ёзган.
Бундан ташқари, у АҚШнинг Нью-Жерси штатида Черри Хилл шаҳридаги митти туманни Тошкентнинг Сергели туманига қиёслаган. «Бу ерда АҚШда биринчи марта кўп қаватли ва кўп хонадонли уйларни кўрдим. Ўзимни Сергелидагидек ҳис қилдим», — деб ёзди Бегматов.
Унинг сўзларига кўра, бундай уйлар у ерда бизнеснинг ўзига хос шаклидир: уларга одамлар ёки компаниялар эгалик қилиб, хонадонларни ижарага беради.
Изоҳ (0)