17—22 июль кунлари Япониянинг кимёвий, оптик, электротехник маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компаниялари, саноат корхоналари, шунингдек молиявий ва савдо компаниялари раҳбарлари ва вакиллари делегацияси Чиба тижорат университети ректори Харуо Шимада бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Review.uz» хабар берди.
Ташрифдан мақсад иқтисодиётнинг «ўзбек модели» тараққиётининг бориши, шунингдек Ўзбекистон тарихи ва маданияти билан танишишдан иборат.
Харуо Шимада делегациянинг Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларига ташриф буюриш, шунингдек вазирликлар, идоралар, тадқиқот институтлари ва университетлар вакиллари билан учрашиш режаларини маълум қилди.
Бундан ташқари, Япония делегацияси аъзоларининг ташрифи доирасида бизнес вакиллари билан давра суҳбати ёки «кооперацион биржа» шаклида учрашув ўтказилиши мўлжалланган.
Изоҳ (0)