Японияга йўл олган польшалик велосипедчи сайёҳлар Ўзбекистонга келди. Йўл давомида улар Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудидан ўтди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.
Польша Республикаси элчихонаси консуллик бўлими раҳбари Владемар Ковальски нашрга берган интервьюсида Ўзбекистонга скаут, бой-скаут ва сайёҳлардан иборат «Велосипедли Жамбори» лойиҳасининг 8 иштирокчиси ташриф буюрганлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, велосипедчилар бу йил ёзда бутунжаҳон скаутлар йиғини бўлиб ўтадиган Япония томон йўл олмоқда. Ўз навбатида дипломат Ўзбекистон ҳудудида сайёҳларга кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдириб ўтди.
Велосипедчилар Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларини ўзларининг расмий веб-сайти (www.роwеrоwеjamboree.pl) саҳифаларида ўртоқлашди. Унда Ўзбекистоннинг бетакрор тарихий обидалари ҳамда самимий ва меҳмондўст ўзбек халқидан баҳраманд бўлганликлари ҳақида айтиб ўтилган.
Изоҳ (0)