Франция Миллий тиббиёт академиясида Ибн Сино номидаги Халқаро мукофот ҳайъатининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
«Жаҳон» ахборот агентлиги хабарига кўра, Ибн Сино номидаги Халқаро мукофотни таъсис қилишдан асосий мақсад — Абу Али Ибн Синонинг илмий меросини ўрганиш ва уни жаҳон миқиёсида оммалаштириш, шунингдек илмий тажриба алмашиш ҳамда маданиятлар ва тараққиётлар мулоқотини йўлга қўйишдан иборат.Қайд этишларича, Ибн Сино номидаги Халқаро мукофот мутафаккирнинг илмий мероси ва инсоний қарашларини ўрганиш ҳамда оммалаштиришга ўз ҳиссасини қўшган таниқли жамоатчилик вакиллари, тиббиёт соҳасидаги эксперт ва мутахассисларга берилади.
Қоидага кўра, мукофотга номзод сифатида Европа мамлакатларидан бир киши, Ўртаер денгизи мамлакатларидан бир киши ҳамда Марказий Осиё мамлакатларидан икки киши кўрсатилиши керак.
Малумки, Абу Али Ибн Сино таваллудининг 1035 йиллиги муносабати билан 20-21 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида «Ибн Синонинг тиббий мероси ва замонавий тиббиёт муаммолари» мавзусида VIII Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Мазкур тадбир доирасида илк маротаба Ибн Сино номидаги Халқаро мукофот тақдимот маросими бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)