2016 йилда ЮНЕСКО паловни Марказий Осиё халқларининг ноёб ижтимоий—маданий феномени сифатида Номоддий маданий мерос рўйхатига киритиши мумкин. Бу ҳақда Facebook’даги «Вкусний Узбекистан» лойиҳаси раҳбари Сергей Данилов маълум қилган.
Қайд этилишича, 2015 йил март ойида Ўзбекистон «Палов маданияти ва анъаналари» номи билан, апрель ойида Тожикистон «Оши Палов: анъанавий таом ва унинг Тожикистондаги ижтимоий—маданий талқини» номи билан ЮНЕСКОга ариза топширган. Иккала ариза ҳам рўйхатга 2016 йилда киритилиши учун кўриб чиқиладиган номзодлар қаторига қўшилган.
Ўзбекистон номидан ЮНЕСКОга ҳужжатларни Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази топширган.
Изоҳ (0)