Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Allbiz Халқаро интернет-тижорат маркази ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Meмoрандумнинг мақсади томонларнинг Палатага аъзо компанияларнинг экспорт салоҳиятини яхшилаш, www.uz.all.biz электрон майдончаси имкониятларидан фойдаланган ҳолда товар ва хизматларни экспортга фаолроқ жалб этиш соҳасидаги ҳамкорлигини таъминлашдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари учун пакет нархининг 20 фоизи миқдорида чегирмалар белгиланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)