1 июнь Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси ЮНИСЕФнинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 22 май куни Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғида спорт байрам тадбирини ташкил этди, деб хабар қилади Ўзбекистон МПА матбуот хизмати.
Байрам тадбирида 1-Мурувват ногирон болалар учун мактаб интернати, Кўзи ожизлар мактаби, 100-сонли таянч ҳаракат аъзолари шикастланган болалар мактаб интернати, 102-сонли заиф эшитувчи болалар мактаб интернати, 101-сонли Кар болалар мактаб интернати, 106-сонли заиф эшитувчи болалар мактаб интернати, Кўзи ожизлар махсус мактаб интернат тарбияланувчилари, Паралимпия спортчилари ва фаоллар иштирок этди.
Байрам тадбирида спортнинг югуриш марафони ва стол тенниси бўйича мусобақалар олиб борилди.
Тадбир сўнгида иштирокчиларга эсдалик совғалари ва ғолибларга қимматбаҳо совринлар ҳомийлар томонидан тақдим этилди.
Изоҳ (0)