Андижонлик шахсни нима жин урди-ю, ён қўшниси билан гап талашиб қолди, деб хабар беради «Постда» газетаси.
Муросага келиш ўрнига ҳатто ёқалашишгача бориб етди. Бошқаларнинг панд-насиҳатига қулоқ солмаган шахс жаҳлига эрк бериб, қўшнисининг юз-кўзига муш туширди. Ён қўшнилар уларни базўр ажратиб олди.
Жабрланувчига шифохонада ёрдам кўрсатилди. Зўравон эса тергов ишларига жалб этилди.
Изоҳ (0)