Жорий ҳафтада Лондонда Эрик Клептоннинг икки концертига ташриф буюрган КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Чхолнинг йўқолиб қолганлиги эҳтимолини Буюк Британия пойтахти полицияси текширмайди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Бизга бундай исмли одамнинг йўқолиб қолиши бўйича ҳеч қандай мурожаат келиб тушмади. Шундай экан, қидирув ишлари олиб борилмайди», − деди Скотленд-Ярднинг расмий вакили.
Аввалроқ, Буюк Британия матбуоти 34 ёшли Ким Чен Чхол Лондондаги рок мусиқа концертига ташриф буюргани ҳақида ёзган эди. Жанубий Корея матбуоти эса концертдан кейин у йўқолиб қолгани ҳақида ёзган. Гап шундаки, у Пхеньянга Москва ва Пекин орқали қайтиши керак бўлган, бироқ йўловчилар рўйхатида унинг исми бўлмаган.
Изоҳ (0)