Тезкор жавоб қайтариш бўйича бирлашган араб кучлари июнь охиригача шакллантирилади, дея хабар бермоқда «Вести.ru» Қоҳирадаги Араб давлатлари лигаси мамлакатларининг қуролли кучлари раҳбарлари мажлисида янграган баёнотга таяниб.
Ҳамкорликдаги араб армиясини яратиш ғояси февралдаёқ Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас Сисий томонидан илгари сурилган эди. Лойиҳа март охиридаги Араб давлатлари лигаси саммитида тасдиқланган эди. Бунга Ямандаги низолар асосий сабаб бўлиб хизмат қилди.
Бўлажак бирлашган армиянинг бош вазифаси зарур бўлган вақтда тезкорлик билан ҳарбий аралашувни амалга ошириш, шунингдек ҳар қандай араб давлатида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаб туришдан иборат бўлади.
Изоҳ (0)