Россиянинг Рязань шаҳрида мактаб ўқувчиси Рибное станциясида темир йўл кўпригидан йиқилиб, ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ТАСС. Дастлабки маълумотларга кўра, ўспирин кечаси юқори кучланишли сим олдида селфи олмоқчи бўлган.
Марҳум 9-синф ўқувчиси сўнгги қўнғироқ муносабати билан синфдошлари билан биргаликда кўприк яқинида пикник уюштирган. Кеч кирганда ўсмирларнинг бир нечтаси сайр қилиб, кўприкка чиққан. Ўртоқлари уни тўхтатишга уринмасин, жабрланувчи металл конструкцияга чиқиб, суратга тушмоқчи бўлган.
У юқори кучланишли симларга жуда яқин масофада кўндаланг тиргакларга ёпишиб, жуда катта баландликка чиққан ва темир йўлга учинчи қаватга тенг баландликдан қулаган. Ўқувчи касалхонага кетиш йўлида машинада вафот этган.
Изоҳ (0)