2015 йилда Ўзбекистон аҳолисининг ўсиш тезлиги кунига 789 кишига тенг бўлади, дея хабар бермоқда «12news.uz» «Countrymeters.info» нашрига таяниб.
Нашр ҳисоб-китобларига кўра, 2014 йил охирида Ўзбекистон аҳолиси 30 622 058 кишини ташкил этган. 2014 йил бўйи аҳоли тахминан 285 167 кишига ортган.
2014 йилда Ўзбекистонда 528 772 киши туғилган, 160 482 киши вафот этган. Аҳоли табиий равишда 368 290 кишига кўпайган бўлса, кўчиб кетиш орқали 83 123 кишига камайган.
2014 йил 31 декабрь ҳолатига Ўзбекистондаги эркаклар сони 15 221 010, аёллар сони 15 401 048 кишини ташкил қилган.
2015 йилда Ўзбекистон аҳолиси сони 287 847 кишига кўпаяди ва йил охирига келиб 30 909 905 кишини ташкил этади. Йил бўйи тахминан 533 742 нафар чақалоқ туғилиб, 161 991 киши вафот этиши кутилмоқда. Миграция туфайли аҳоли 83 904 кишига камаяди.
Изоҳ (0)