Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи замонавий тракторларни борт компьютерлари билан жиҳозлашни режалаштирмоқда, деб ёзади «12news.uz».
Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети катта ўқитувчиси Ўткир Убайдуллаев сўзларига кўра, улар машина-трактор агрегатларини назорат қилиш бўйича борт микропроцессор тизимини ишлаб чиққан.
«У мамлакатда ишлаб чиқарилаётган планшет компьютерлари базасида ишлайди ва хорижий муқобилларига қараганда қатор афзалликларга эга. Тизим Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи буюртмасига биноан ишлаб чиқилди, шу сабабли тез орада борт компьютерлари Ўзбекистонда чиқарилаётган замонавий тракторларга ўрнатила бошлайди», — деди Убайдуллаев.
Изоҳ (0)