Тошкентда кўча цирк санъати бўйича «Очиқ осмон остида цирк. Европа цирк мактаблари мутахассислари Ўзбекистонда» деб номланган ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Sirk.uz томошалари бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «UZ24». Акробатлар ҳамда дорбозларнинг томошаси 21 май куни Тошкент давлат цирки биноси олдидаги майдонда ўтказилди.
Томошани Ўзбекистон спорт ва маданият ишлари вазири Фотиҳ Жалолов, Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Жак-Анри Эльс ва Германия элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинглар очиб берди.
Кўп сонли томошабинларнинг олқишлари остида Франциядан (Хлое Мура, Марион Колле ва Матьо Ибон) ва Германиядан (Кира Паас ва Андерс Йенсен) келган усталар ҳамда Тошкент цирки усталари ўз ҳунарларини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, Sirk.uz номи остида катта томошалар 23 май соат 18.00 да Фарғонадаги «Кимёгар» маданият ва истироҳат боғида, 24 май куни соат 18.00 да Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳам давом этади.
Изоҳ (0)