Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг ветеринар ва санитар назорат бўйича Федерал хизмати («Росселхознадзор») Ўзбекистонга Россия орқали олиб киришга уринилган 126 тонна ёғсизлантирилган қуруқ сутни Украинага қайтарди. Бу ҳақда Федерал хизматнинг Брянск ва Смоленск областлари бўйича бошқармаси маълумотига таяниб, UzDaily хабар бермоқда.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Маълум бўлишича, 19 май куни «Брянск-Лговский» темирйўл ўтказиш пунктига Ўзбекистонга олиб кетилаётган, «Винница «Roshen» сут заводи» ва «Житомир ёғ заводи» томонидан ишлаб чиқарилган, умумий оғирлиги 126 тонна бўлган ёғсизлантирилган қуруқ сутнинг икки партияси келиб тушган.

«Росселхознадзор» мутахассисларининг аниқлашича, юк ташувчилар томонидан тақдим этилган ветеринария гувоҳномаларига мажбурий маълумотлар зарур даражада киритилмаган ва қонун билан белгиланган талаблар бузилгани ҳолда тўлдирилган.

Айни вақтда Ўзбекистон давлат ветеринария хизмати томонидан ўрнатилган талаблар ҳам бузилгани маълум бўлган. Қуруқ сут жўнатувчига қайтарилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Киевдаги бомбапаноҳларнинг 44 фоизи ёпиқ ёки яроқсиз экани маълум қилинди
Маҳаллий
Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида маҳбусга тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Маҳаллий
Тошкентда пул эвазига ҳаж визаси ва квота олиб бермоқчи бўлганлар ушланди