Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Мамажонов Лас-Вегасдаги The D Hotel & Casino аренасида IBF Inter-Continental чемпионлик камари учун ганалик Ричард Коммейга қарши рингга чиқади. UZ24 хабарига кўра, жанг 12 раундга мўлжалланган.
Ричард Коммей фаолияти давомида 21 жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган, нокаутлар сони 19та. Коммей IBF йўналишида Африка қитъаси чемпиони ҳисобланади.
Уч йилдан бери Техасда мураббий Кен Ричардсон қўл остида шуғулланаётган Баҳодир Мамажонов шу вақтгача 18 жанг ўтказиб, шулардан 17тасида зафар қучган (11та жангда нокаут билан ютган). Фақат бир маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган.
Изоҳ (0)