Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штати чемпионати доирасидаги «Америка» ва «Олария» жамоалари ўртасидаги ўйин вақтида бошланган тартибсизликлар аянчли ҳодиса билан якунланди, деб хабар қилади «Eurosport».
Тартибсизлик биринчи тайм давомида стадиондан ташқарида бошланди. Пиротехника воситаси портлаши натижасида мухлислардан бири қўлидан айрилди, яна бир ишқибознинг кўкрак қафаси шикастланди.
Стадионда навбатчилик қилаётган тез ёрдам машинаси жабрланганларни касалхонага етказди. Учрашув бир соатга тўхтатиб турилди, шифокорлар қайтганидан кейин эса ўйин давом эттирилди.
Изоҳ (0)