Осиё футбол конфедерацияси келишилган учрашувларда иштирок этган тўққиз нафар ўйинчини футбол билан боғлиқ барча фаолият турларидан умрбод четлаштирди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.
Жазолар Вьетнамнинг «Вассаи Нинбин» клуби футболчиларига нисбатан қўлланилди.
2014 йилнинг декабрь ойида Вьетнам футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси ҳам футболчиларни умрбод дисквалификация қилганди.
Вьетнамда футболчиларга нисбатан жиноий иш очилди. Ўйинчилардан бири икки ярим йилга қамалди, қолган 8 футболчига 27 ой шартли муддат берилди.
2014 йилнинг май ойида футболчилар ОФК Кубоги доирасида Малайзиянинг «Келентан» клуби билан ўйинда жамоаларининг бир тўп фарқи билан ғалаба қозонишига пул тиккан. 3:2 ҳисобида вьетнамликларнинг ғалабаси билан якунланган учрашув ҳар бир футболчига бир миллиард донг (тахминан 48 минг доллар) келтирган.
Изоҳ (0)