«Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Йохан Круифф «Реал»нинг асосий жамоасида носоғлом муҳит ҳукмронлик қилмоқда, деб ҳисобламоқда. Круиффнинг тахминича, «қаймоқранглилар» таркибидаги футболчилардан бири жамоадошларининг голларидан хурсанд бўлмайди.
«‘Реал’ иштирокидаги сўнгги ўйинларни кўриб, футболчилардан бири жамоадошлари гол уришини чиндан ҳам исташига шубҳаланиб қолдим. ‘Барселона’ ва ‘Реал’ ўртасидаги фарқ ҳам айнан шунда. ‘Барселона’да ҳамма жамоадошининг гол уришини хоҳлайди», — деб Круиффнинг сўзларини келтиради «Championat.com».
Аввалроқ, «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Альмерия»га қарши баҳсда ҳимоячи Альваро Арбелоанинг голига ғалати муносабатда бўлганди. Ушбу баҳс Испания чемпионатининг 34-тури доирасида ўтказилиб, «Қироллик клуби»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топганди.
Португалиялик футболчи бу вазиятда Арбелоага яқин турганди ва оширилган тўпни унинг ўзи ҳам дарвозага киритиши мумкин эди. Аммо гол ура олмаганидан кейин Роналду норозилигини яширмади.
Изоҳ (0)