Бухоро шаҳридаги собиқ ёғ экстракция заводи ҳудудидаги 13,4 гектарлик майдонда янги турар-жой мавзеси барпо этилади. Бу ҳақда «Народное слово» газетасига таяниб «Газета.uz» хабар бермоқда.
Мавзеда 486 та оилага мўлжалланган 57 та икки ва уч қаватли уйлар қурилади. Шунингдек, бу ерга иккита спорт мажмуаси, теннис корти, болалар майдончалари, савдо маркази ва бошқа ижтимоий инфратузилма объектлари жойлаштирилади.
Қурилиш лойиҳаси «Бухороқурилишлойиҳа» институти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. У тижорат банклари ва тадбиркорлар маблағлари эвазига амалга оширилади. Мавзе қурилишида вилоятнинг жами 27 та пудрат ташкилотлари иштирок этади.
Изоҳ (0)