19 май куни Қозоғистоннинг Атирау—Актау трассасида етти нафар Ўзбекистон фуқаросини олиб кетаётган Lada Largus автомобили Бейновга кетаётган «КамАЗ» билан юзма-юз тўқнашиб кетди, дея хабар бермоқда «12news.uz».
Жилиой тумани прокурори Аслонбек Жоланов сўзларига кўра, енгил автомашинанинг беш йўловчиси ва ҳайдовчиси — 24 дан 51 ёшгача бўлган ўзбекистонлик эркаклар воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бир йўловчи оғир аҳволда туман касалхонасига етказилган. «КамАЗ» ҳайдовчисига зарар етмаган. Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, «КамАЗ» юк машинасининг 36 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши ҳаракат йўналишига ўтиб кетиб, енгил машинага тўқнашган.
Изоҳ (0)