Ўзбекистон аёллар футболи, аёллар мини-футболи ва соҳил футболи ассоциацияси Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Олий таълим муассасалари ҳамда хориж ОТМларининг Ўзбекистондаги филиаллари талаба қизларидан тузилган жамоалар ўртасида футбол турнирини ташкил қилади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
ЎФФ мажлислар залида турнирнинг ташкилий масалалари бўйича мажлис бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа шу йилнинг 22−28 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Мусобақанинг гуруҳ босқичи ўйинлари ЎФФ қошидаги сунъий қопламали майдонда ўтказилса, финал учрашуви Тошкентдаги «Бунёдкор» марказий стадионида бўлади. Турнирга қуръа ташлаш маросими 2015 йилнинг 4 июнь куни соат 11:00 да, «Бунёдкор» стадиони мажлислар залида ўтказилади.
Изоҳ (0)