Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун жамғармалар ташкил этилади.

“Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирларида тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланишича, йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилади.
Уларнинг маблағлари фақат йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли сарфланади.
Айни пайтда Ўзбекистонда Автомобиль йўлларини ривожлантириш жамғармаси бор. Бу жамғарма 2020 йилда президент қарорига биноан ташкил этилган. Жамғарма мақсади умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва янгиларини қуришдан иборат.
Жамғарма давлат бюджетидан ажратмалар, солиқ ва божхона тушумларининг бир қисми, четдан жалб қилинган маблағлар (халқаро молия институтлари, кредитлар, грантлар) ҳисобидан молиялаштирилади.
Изоҳ (0)