Forbes нашри таҳлилчилари жаҳоннинг энг қиммат брендлари рўйхатини тузишди. Pokatim.ru’нинг хабар беришича, рўйхатга кирган автомобилсозлик компаниялари орасида Toyota биринчи ўринни эгаллади.
Япон концерни умумий ҳисобда саккизинчи поғонани банд этди. Toyota’нинг мулки 37,8 миллиард долларга баҳоланди. 2014 йил билан таққослаганда компания қиймати 21 фоизга ўсган. Эътиборли томони, ўтган йилги рейтингда ҳам Toyota автомобилсозлик компаниялари орасида биринчи, умумий ҳисобда эса тўққизинчи ўринда эди.Interbrand агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, Toyota’нинг мол-мулки қиймати 42,4 миллиард долларга тенг. Мазкур агентлик рейтинги бўйича Toyota автомобиль ишлаб чиқарувчилар орасида биринчи, брендларнинг умумий рейтингида эса 8-ўринда. 2013 йил билан таққослаганда, Interbrand талқини бўйича Toyota кўрсаткичлари сезиларли яхшиланган – ўшанда компания мулки қиймати 35,3 миллиардга баҳоланган ва рейтингда 10-ўринда эди.
Forbes ва Interbrand таҳлилчиларининг баҳолашлари натижасида, жаҳоннинг энг қиммат автомобилсозлик брендлари кучли учли фарқли кўриниш олган. Forbes’га кўра кучли учликдан Toyota, BMW ва Honda, Interbrand танлови бўйича эса Toyota, BMW ва Mercedes-Benz жой олган.
Изоҳ (0)