Қозоғистонда имтиёзли кредит бериш дастури амалга оширилиши шарофати билан маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси ҳажми март кўрсаткичларига қараганда 31,1 фоизга ўсди, дея хабар бермоқда «Nur.kz».
Қозоғистон автобизнеси ассоциацияси дастлабки маълумотларига кўра, янги автомобилларнинг расмий савдоси апрелда 9573 донага етди (мартда 8392 та). Шу тариқа, бозор ўтган ойга нисбатан 14,07 фоизга ўсди.
Апрелда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган 1168 та автомобиль сотилди. Улар орасида Hyundai Elantra, Toyota Fortuner, SsangYong Nomad, Skoda Rapid, Iveco 682 Tipper, Peugeot 301 айниқса оммабоп бўлди. Енгил автомашинанинг ўртача нархи 18 887 минг долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)