GM Uzbekistan АЖ ҚК 2015 йилнинг январь—апрель ойларида Россияга автомобиль сотиш ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59 фоизга камайтирди. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитасига таяниб, UzDaily хабар берди.
Тўрт ой давомида Россияга жами 7064 та машина сотилган, бироқ айнан қайси моделлар қандай ҳажмда сотилгани ҳақида маълумот тақдим этилмади.
Апрелда ўтган йилнинг шу ойига нисбатан савдо-сотиқ ҳажми 63 фоизга камайиб, 1653 донагача тушиб кетди.
2015 йилнинг январь—апрелида GM Uzbekistan АЖ ҚК нинг Россия бозоридаги улуши 1,4 фоизни ташкил этди, ўтган йилги кўрсаткич эса 2,1 фоизга тенг бўлган.
2015 йилнинг тўрт ойи якунларига кўра, GM Uzbekistan Россияда автомобиллар савдоси ҳажми бўйича 21-ўринни эгаллади. Daewoo Gentra 2015 йилнинг апрелида бестселлерлар юқори 25 талигига кирди.
Изоҳ (0)