Chevrolet компанияси икки эшикли олтинчи авлод Camaro спорт купесини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».
Янги машина аввалги версияга кўра енгилроқ ва кичикроқ бўлиб, янги мотор, жумладан тўртталик турбога эга.
Янги Camaro Alpha платформасида қурилиши эвазига вазни 90 килограммга камайиб, 1597 килограммга тенг бўлган.
Узунлиги 4784 миллиметр, кенглиги 1987 миллиметр, баландлиги 1348 миллиметр бўлган автомобиль аввалги версиядан мос равишда 57, 20 ва 28 миллиметрга кичикроқ.
Camaro қисмлари 70 фоизга янгиланган бўлиб, улар янги авлод спорткари учун махсус ишлаб чиқилган.
275 от кучига эга двигатель олти сонияда 96 км/соат тезликка чиқа олади.
Шунингдек, 335 от кучига эга 3,2 литрли V6 ва 455 от кучига эга 6,2 литрли V8 двигатели билан ҳам версиялар чиқарилади.
Изоҳ (0)