Саудия Арабистони Яманга гуманитар ёрдам сифатида қўшимча 270 миллион доллар тақдим этади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Шундай қилиб, Саудия Арабистони Яманга кўрсатадиган гуманитар ёрдам миқдори 540 миллион долларга етди. Аввалроқ, Яманга ёрдам кўрсатилиши ҳақида Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 12 май куни Саудия Арабистони иттифоқчи кучлари билан бирга Ямандаги исёнчи-хусийларга қарши ўтказилаётган «Умиднинг уйғониши» ҳарбий операциясини вақтинча тўхтатган эди.
Эътиборли томони, икки томон ҳам Яман халқига гуманитар ёрдам кўрсатилиши учун беш кунлик сулҳга рози бўлган бўлса-да, Яманнинг турли бурчакларида қуролли тўқнашувлар тўхтамаяпти.
Изоҳ (0)