АҚШнинг Пенсильвания штати Филадельфия шаҳридан унча узоқ бўлмаган ерда Вашингтон — Нью-Йорк йўналиши бўйича ҳаракатланаётган йўловчи поезди ҳалокатга учради. Ҳалокат натижасида 5 киши ҳаётдан кўз юмди ва 130 киши жабрланди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Поезднинг 10 та вагонидан 8 таси рельсдан чиқиб кетган ва ағдарилиб тушган. Ҳодиса маҳаллий вақт билан 22:00 (Тошкент вақти билан 07:00)да содир бўлган.
Поездда жами 240 киши бўлган. Филадельфия шифохонасига олиб кетилганлардан 6 нафарининг аҳволи оғир.
Ҳозирча поезд ҳалокатининг сабаблари аниқланмади. Аммо ФҚБ ҳалокатга терактнинг алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.
Воқеа жойида 200 нафар қутқарувчи ишламоқда.
Изоҳ (0)