АҚШ давлат котиби Жон Керри Украина президенти Пётр Порошенко билан телефон орқали суҳбат қурди. Керри суҳбат давомида Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашувидан Порошенкони бохабар қилди. Бу ҳақда Украина президенти матбуот хизматига таяниб, «Vedomosti.ru» хабар бермоқда.
«Суҳбатдошлар Донбассдаги кейинги ҳаракатларни аниқлаштириб олди, бундан ташқари Минск келишувига тўлиқ риоя қилиши учун томонларнинг амалга ошириши керак бўлган қадамларини муҳокама қилди», — дейилади Порошенко сайтидаги хабарда.
Путин ва Керри ўртасидаги учрашув 12 май куни Сочида бўлиб ўтди ва 4 соат давом этди.
Изоҳ (0)