Ўзбекистоннинг тўрт вакили Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил этилган халқаро «Болтиқ соҳили» болалар ва ёшлар ижодиёти танловида ғалаба қозонди. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.
Учинчи бор ўтказилган халқаро танловда андижонлик Иқболжон Раҳимов «халқ вокали», яна бир андижонлик Гулҳаёхон Раджиева «инструментал жанр: «дутор» халқ мусиқий асбоби», тошкентлик Гавҳар Ортиқова «халқ рақси» ва тошкентлик Шерзод Қобулов «халқ вокали» йўналишида биринчи ўринни эгаллади.
Улар Эстонияда бўлиб ўтадиган Tallin-Fest фестивалида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Изоҳ (0)