Миллий Олимпия қўмитаси қошида Республика илмий-амалий спорт тиббиёти маркази ўз фаолиятини бошлади, дея хабар бермоқда «12news.uz».
У Олмазор кўчаси, 6-уй манзилидаги янги бинода жойлашган. У ерга замонавий юқори технологияли ва инновацион тиббий диагностик лаборатория ва реабилитация ускуналари ўрнатилган.
Бугунги кунда ускуналарни ишга тушириш ва ходимларни ўқитиш давом этмоқда. Марказнинг бўлинмалари жорий йилнинг июнидан ишлай бошлаши режалаштирилмоқда.
Марказ унга бириктирилган спортчилардан ташқари, барча спортчилар ва спорт жамоалари, шунингдек республика аҳолиси ва чет эл фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатади.
Тиббий кўмакни юқори даражада ташкил этиш учун марказда ишлашга юқори малакали хорижлик мутахассислар жалб этилади.
Изоҳ (0)