Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси шаҳарнинг турар жой даҳалари ҳудудида 30 дан ортиқ кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш бўйича таклиф тайёрлаб қўйди, дея хабар бермоқда «UZ24».
Бошқарманинг нашрга жўнатилган мактубида айтилишича, уйлар олдидаги ҳудудларга машиналарни сақлаш учун мўлжалланган очиқ ва ёпиқ турдаги автотураргоҳларни жойлаштиришга рухсат этилади. Бунда турар жойлар деразаларигача бўлган меъёрий масофа сақланиши керак.
Гаражлар бузилган тақдирда автомобиль эгаларига автотураргоҳда доимий жой тақдим этилади. Жой уй манзили ва машинанинг давлат рақами кўрсатилган тахтача билан белгилаб қўйилиши керак.
Бунда автотураргоҳларда бўш турган ёки вақтинча фойдаланилмаётган жойларда автомобилларни вақтинчалик сақлаш бўйича хизмат кўрсатилишига йўл қўйилади. Хизматлар ушбу жойларга бириктирилган машиналар эгалари розилиги билан кўрсатилади. Бунда касса аппарати ва пластик карталар учун терминалдан фойдаланиш мажбурийдир.
Изоҳ (0)