Ўзбекистон ҳукумати умумий фойдаланувдаги халқаро ва давлат аҳамиятга эга автомобиль йўлларини капитал таъмирлаш бўйича 2015 йилга мўлжалланган дастурни қабул қилди. Anons.uz’нинг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамаси бу ҳақдаги қарорни 1 май куни қабул қилган.
Ҳужжат автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, умумий фойдаланувдаги халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларининг йўл қопламасини мақбул ҳолатда сақлашни таъминлаш, шунингдек, уларни халқаро транспорт коридорларига кенг интеграция қилиш мақсадида қабул қилинган.
Дастурга мувофиқ Ўзбекистон 2015 йилда умумий фойдаланувдаги халқаро ва давлат аҳамиятига молик 111,6 километр автомобиль йўлларини таъмирлашни режалаштирмоқда.
Шунингдек, дастур доирасида Ўзбекистон ҳукумати 1312,2 погон метр кўприк ва йўл ўтказгичларни ҳам таъмирлашни мақсад қилган.
Ушбу мақсадлар учун ҳукумат 288,8 миллиард сўм йўналтиради. Пул маблағлари Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси томонидан ажратилади.
Изоҳ (0)