Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрига келган Германиянинг Саксония федерал ери парламенти раиси Маттиас Росслер билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
11 май куни бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатларниниг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди, жумладан Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги доирасидаги алоқалари кўриб чиқилди.
Учрашувда Ўзбекистон Олий Мажлисининг Германия ҳудудий парламентлари ва Бундестаги ҳамда Европа парламенти билан ҳамкорлигининг фаоллашуви ва чуқурлашуви қайд қилинди. «Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди», - дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)