АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри полицияси макарондан ҳосил бўлган изга қараб уч нафар босқинчини топишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, уч эркак якшанба куни бир ресторанни ўмарган. Воқеа жойига етиб келган полиция босқинчилар ташлаб кетган нарсалар, жумладан қўлқоп, бир нечта касса тангаси ва охиригача ейилмаган макарон салатини топган.
Офицерлар овқат қолдиқларидан ҳосил бўлган из ресторан яқинидаги ўрмонга кетганига эътибор қаратган. Натижада босқинчилар қўлга тушган. Уларга ўғрилик, босқинчилик ва талон-тарож қилиш айблари қўйилган. Маълум бўлишича, босқинчилар кассадан 29 доллар ўғирлаган.
Изоҳ (0)