Хоразм вилояти Хонқа туманидаги Темур Малик кўчасида яшовчи Б. Дилрабо туман ИИБга ариза билан мурожаат этди, дея хабар бермоқда «Постда» газетаси.
У уйидан 7900 АҚШ доллари ва бир қанча заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилганини маълум қилди.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни жабрланувчининг жияни Х. Ҳайитбой содир этгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)