Korea Telecom (КТ) Ўзбекистонда электр энергияси ҳисоб-китоби тизимини модернизация қилиш бўйича лойиҳани амалга оширади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Yonhap агентлигига таяниб.
101 миллион долларлик тегишли шартнома Жанубий Корея корпорацияси ва «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси ўртасида имзоланди.
«Лойиҳа доирасида КТ электр энергиясини ҳисоб-китоб қилишнинг «ақлли» ечимларини жорий этади, улар энергиянинг фойдаланувчилар томонидан истеъмол қилиниши тенденцияларини таҳлил қилиш ва назорат самарадорлигини ошириш имконини беради.
Икки ярим йил давом этадиган лойиҳа Осиё тараққиёт банки кўмагида амалга оширилмоқда. У Ўзбекистондаги 1 миллионта уй хўжаликларини қамраб олиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)