Номаълум шахс Чирчиқ шаҳридаги Спортчилар кўчасида кетаётган аёлнинг сумкасини олиб қочди, деб ёзади «Постда» газетаси.
Аёл зудлик билан ички ишлар идораларига мурожаат қилгач, суриштирув ишлари бошлаб юборилди. Натижада шаҳарнинг 4-митти туманида яшовчи шахс гумон қилинувчи сифатида қўлга олинди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)