Ўзбекистон ҳукумати билан Қозоғистон ҳукумати ўртасида 2012 йилнинг 7-сентябр куни Остона шаҳрида имзоланган шахсларни реадмиссия қилиш тўғрисида Битим 9 май куни кучга кирди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Ушбу битим Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бир давлатнинг амалда бўлган миллий қонунчилигини бузган ҳолда иккинчи давлатга кирган ёки у ерда бўлган шахсларни қабул қилиш ва топшириш масалаларидаги ҳамкорликнинг тартибини белгилайди.
Изоҳ (0)