8 май, жума куни Тошкентда кучли шамол эсиб, сўнг қаттиқ ёмғир ёғиб ўтди. Бу эса оқибатларсиз кечмади. Шу куни пойтахтнинг турли нуқталарида дарахтлар, реклама баннерлари қулаши, сув тошиши каби ҳолатлар кузатилди. Бундай манзаралар акс этган суратларни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эълон қилди.
Улардан бирида дарахт Lacetti устига йиқилиб тушганини кўриш мумкин.
«Бунёдкор» метро бекати яқинида эса реклама баннери қулаб, йўлнинг бир қисмини тўсиб қўйган.
«Қозоғистон» кинотеатри ёнида шаррос ёмғир туфайли тошқин юзага келган.
Шунингдек шамол туфайли баланд бино томидан учиб тушган темир қопқоқ Malibu орқа ойнасини чилпарчин қилган.
Изоҳ (0)