БМТ бош котиби Пан Ги Мун 9 май куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашувида Суриядаги можарони ҳал қилиш масаласини муҳокама қилишни режалаштираётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Мен биринчи навбатда Путин билан Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси сифатида Суриядаги можарони ҳал қилишга кўмак бериши мумкинлигини муҳокама қилишга умид қиламан», − деди Пан Ги Мун.
Унинг сўзларига кўра, Путин билан учрашуви чоғида жуда кўп масалаларни, жумладан Украинадаги можарони муҳокама қилади. БМТ бош котиби Россия президентидан ушбу муаммони ҳал қилишда фаоллашишни сўрамоқчилигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)