Исроил президенти Реувен Ривлин Фаластин давлатини ташкил этиш ғоясига қарши чиқди. Бу ҳақда News.Liga.net хабар бермоқда.
Süddeutsche Zeitung газетасида 9 май куни эълон қилинган президент интервьюсида қайд этилишича, сиёсатчи фаластинликларнинг мустақиллигини «Исроилнинг мавжуд бўлиши учун хавф» деб ҳисоблайди.
Ривлин шунингдек Ғарб мамлакатлари етакчиларини улар «икки давлат тўғрисидаги қарорни илаштиришга» уринганликда айблаб чиқди. Унинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари «Исроил ўзини ўзи мудофаа қила олиши учун қизил чизиқлар қаерга чизилганини тушуниб олишлари керак».
Ривлин муқобил таклиф сифатида Исроил ҳудудида федератив давлат ташкил этиш ғоясини илгари сурган. Айни вақтда, у фаластинликларни Исроил билан муросага боришга қизиқиш билдирмаслика айблаган.
Изоҳ (0)