Москвада эвакуатор салонида икки ёшли бола бўлган машинани жарима майдончасига олиб кетди, дея хабар бермоқда «РБК» Москва маъмурий йўл инспекциясига таяниб.
Ойналари қорайтирилган Honda русумли автомобиль тақиқловчи белги остига тўхтаб турган бўлган, шу сабабли йўл инспекцияси ходими эвакуатор чақирган.
Салонда ёш бола борлиги ҳақидаги хабар эвакуатор ҳайдовчисига у ҳаракатланишни бошлаган пайтда келиб тушган. Москва парковка ҳудуди маъмурияти салонни текшириб кўрган ва болани ички ишлар бўлимига топширган.
Автомобиль эгаси эвакуаторчиларга ҳеч қандай даъво қилмаган. Эркак фарзандига қараш бўйича мажбуриятларини бажармагани учун 500 рубль жаримага тортилган.
Изоҳ (0)