Нью-Йоркдаги федерал апелляция суди АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) томонидан телефон суҳбатлари тингланиши ноқонунийлиги тўғрисида ҳукм чиқарди, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Суд қарорида таъкидланишича, махсус хизмат томонидан телефон суҳбатлари қайдларининг тўпланиши учун АҚШ конгресси рухсати керак, бироқ бундай рухсат олинмаган. Махсус хизматларнинг бундай хатти-ҳаракатлари АҚШ конституциясига тўғри келиш-келмаслиги масаласи эса судьялар томонидан кўриб чиқилганича йўқ.
МХА устидан даъвони ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар коалицияси берган, у шахсий маълумотларнинг махфий тарзда йиғилиши сўз эркинлигининг конституциявий кафолатлари бузилиши деб атади.
Изоҳ (0)