«Прогресс М-27М» юк ташувчи космик кема 8 май, жума куни 07:04 да Тинч океанининг марказий қисми тепасида фаолиятини тугатди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Прогресс М-27М» армосферанинг зич қатламларига кириб, ёниб кетиши билан боғлиқ ҳодисани текшириш натижалари давлат комиссияси иши тугагач, 13 майгача эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни Бойқўнғир космодромидан «Союз 2,1.а» ракетасида учирилган «Прогресс М-27М» юк ташувчи космик кемаси режалаштирилган вақтда Халқаро космик кемасига бириколмагач, назоратни йўқотган эди.
Кемаси назоратни йўқотиб, Ер орбитасидан тушиб кета бошлаган ва атмосферанинг қалинроқ қатламларига кириб, ёниб кетган эди. «Прогресс М-27 М» юк ташувчи космик кемаси яқинида топилган бўлаклар орбитаси таҳлили кема ташувчи ракетадан ажралаётган вақтида портлаш содир бўлганига ишора қилди.
Изоҳ (0)