Ҳиндистон шарқидаги Ғарбий Бенгалия штатида жойлашган пиротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводида портлаш рўй берди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Хабар беришларича, ҳодиса натижасида камида 11 киши ҳалок бўлган, 7 киши тан жароҳати олган.
«Жабрланувчилар жуда оғир аҳволга касалхонага олиб келинган, қурбонлар сони янада ошиши мумкин», - дейди туман полиция бўлинмаси бошлиғи Бҳарати Гош.
Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум. Корхона раҳбари Ражан Майти ҳодисадан хабар топганидан сўнг, бедарак йўқолган. Ҳозирги вақтда уни полиция қидирмоқда.
Воқеа гувоҳига айланган маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, портлаш вақтида заводда нисбатан кўп одам бўлган.
Изоҳ (0)