АҚШ президенти Барак Обама Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва унинг янги коалиция ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга тайёр, дея хабар бермоқда Reuters Оқ уй қошидаги АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашига таяниб.
Кенгашдагилар таъкидлашича, Обама хавфсизлик ва разведка соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликка алоҳида урғу берган.
Бундан ташқари, президент Исроилнинг янги ҳукумати билан Эрон ядро дастури ва Фаластин—Исроил низоларига оид музокаралар бўйича консультациялар ўтказилишига ҳам умид қилмоқда.
Изоҳ (0)