Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида бошланиб, Юнусобод туманида тугайдиган янги кўприк суратларини эълон қилди. Уларда кўприк ва унинг атрофидаги йўлларда амалга оширилаётган сўнгги ишларни кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Себзор кўприги қурилиши 2014 йил сентябрида бошланган эди ва, дастлабки режа бўйича, қурилиш ишлари бир йил давом этиши керак эди. Бироқ кейинроқ иш жадвали ўзгариб, қурилиш белгиланганидан уч ой аввал битиши маълум қилинди.
Аввалроқ Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи аъзолари ушбу кўприкни байкерлар ва роллерлар учун айни муддао бўлган жой деб атаган эди.
Изоҳ (0)