Ўзбекистон ҳукумати мактабгача таълим муассасаларига йўналтирилган мустақиллик йилларидаги энг йирик лойиҳани амалга оширишга киришди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Today. 273 та болалар боғчаси шу йилнинг ўзидаёқ таъмирланади.
Лойиҳа «Соғлом бола йили» Давлат дастури доирасида ишлаб чиқилган, 2015—2020 йилларда мактабгача таълимни ривожлантириш дастурига киритилган.
Мамлакатда 4930 та давлат болалар боғчалари, бинолари ва ўйин майдончалари бор, уларнинг кўпчилиги капитал таъмир ва реконструкцияга эҳтиёжманд. Халқ таълими вазирлиги ушбу муаммони беш йил давомида ҳал қилмоқчи.
Бу йил 273 та мактабгача таълим муассасаларини капитал таъмирдан чиқариш режалаштирилган. Бир вақтнинг ўзида уларни янги жиҳозлар ва бошқа зарурий инвентарлар билан таъминлаш масалалари ҳам ҳал этилади. Ушбу мақсадларга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимиятлари томонидан жами 166,7 миллиард сўм йўналтирилади.
Изоҳ (0)